Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини 7 та медаль билан якунлашди

18 сентябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бошланган ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўз поёнига етди. Мусобақада жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи қатнашди. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 7 та медаль қўлга киритдилар. Олтин медаль учун рингга кўтарилган 4 боксчимиз 3 нафари ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:


-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91кг: Лазизбек Мулложонов
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Кумуш:
-64 кг: Мужибилло Турсунов

Бронза:
-51 кг: Азиза Ёқубова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова