Калифорниядаги қурғоқчилик пайтида сувдан водород олинади

Plug Power Inc. қурғоқчиликдан азият чеккан Калифорнияда чиқинди сувлардан водород олишни режалаштирмоқда. Бу тоза сув етишмаётган бир пайтда тоза ёқилғи ишлаб чиқаришнинг потенциал модели ҳисобланади.

Фресно округидаги завод янги тозалаш иншоотидан чиқинди сувларни олади ва ундан водород ишлаб чиқаради. Заводда кунига 30 тонна водород ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бутун дунё ҳукуматлари водородни иқлим ўзгаришига қарши кураш воситаси сифатида кўриб чиқмоқдалар, чунки ундан иссиқхона газларини чиқармасдан электр энергияси олиш мумкин. Аммо бугунги кунда ишлаб чиқариладиган водороднинг деярли барчаси карбонат ангидрид газларини чиқинди сифатида ажратадиган табиий газдан олинади.

“Биз аллақачон ишлатилган чиқинди сувларни қайта ишлаяпмиз”, – деди компания бош ижрочи директори Энди Марш Блумбергга берган интервьюсида. “Шунинг учун мен заводимизда ўзимни жуда қулай ҳис қилмоқдаман”.