-Навалнийнинг Коррупцияга қарши жамғармаси расман фаолиятини тўхтатди

Мухолифатчи Алексей Навалний асос солган Коррупцияга қарши жамғарма (Россия Федерациясида экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва фаолияти тақиқланган) юридик шахс сифатида фаолиятини якунлади.

Федерал солиқ хизмати сайтидаги юридик шахсларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Жамғарма фаолияти 31 август арафасида тугатилган.

Коррупцияга қарши жамғармага 2011 йилда Навалний томонидан асос солинган. Ташкилот коррупцияга қарши тергов билан шуғулланувчи нотижорат ташкилот сифатида фаолият олиб борган.

Пойтахт прокуратурасида илгари айтилганидек, “либерал шиорлар остида” Жамғарма ижтимоий ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг беқарорлашишига шароит яратган.

Март ойининг ўрталаридан бери Навалний Владимир вилояти Покров шаҳри яқинидаги Федерал жазони ижро этиш хизматининг 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида “Ив Рошер” иши бўйича жазони ўтамоқда.