Оқ Уй тўсатдан Байден учрашувини трансляция қилишни тўхтатди

Оқ Уй АҚШ президенти Жо Байденнинг расмийлардан бири билан учрашувини трансляцияни у улардан бирига савол берганидан кейин тўхтатди, дея хабар беради Fox News сешанба куни.

Байден федерал ҳукумат вакиллари ва Айдаҳо штатининг маҳаллий амалдорлари билан мамлакат ғарбидаги бир қанча штатларда содир бўлган ўрмон ёнғинлари ҳақида учрашув ўтказаётган бўлган.

Fox Newsнинг хабар беришича, давлат раҳбари Ўрмон миллий хизмати вакили Жорж Гайслерга саволлар бера бошлагач, учрашувнинг жонли эфири тўсатдан тўхтатилган.

Телеканалнинг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.