Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлигини эълон қилди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Боку Ереван билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлигини маълум қилди.

“Озарбайжон халқаро ҳуқуқ тамойилларига, хусусан, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва халқаро чегараларнинг дахлсизлигига тўлиқ риоя қилиш асосида Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр. Биз Арманистонни ушбу асл принципларни ҳурмат қилишга ва халқаро мажбуриятларини бажаришга чақирамиз. Мақсад минтақада тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлашдир “, дейилади вазирлик баёнотида.