Ўзбекистон: Марказий Осиёнинг сирли ўлкаси ғарблик сайёҳларни қандай қилиб жалб қилмоқчи?

Дунёдаги турли мамлакатлар, халқлар ва маданиятлар ҳақида ҳикоя қилувчи ва сайёҳларга мунтазам равишда янги ва фойдали маълумотларни етказиб берувчи euronews.travel сайтининг мухбири Тина Уэлш ватанимизга саёҳат қилишни истовчилар учун ажойиб мақола ёзган бўлиб, қуйида унинг мухтасар таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Марказий Осиёнинг 33 миллион аҳолисига эга, ҳудудининг деярли ярми чўллар билан ўралган олис ва сирли бу мамлакати аста-секин ўз сирларини Ғарбга оча бошлади.

ЮНЕСКО маданият мероси рўйхатига киритилган машҳур ва қадимий шаҳарлари билан бирга, мазкур давлатнинг аҳамиятга молик ёдкорликларидан бири-антик даврларда бу ердан ўтган ва Хитойни Европа билан боғлаган Буюк Ипак Йўлидир.

Жорий йилда Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30-йиллигини нишонлади.

Дунёга машҳур маданият ўчоқлари бўлган Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳат қилиш ҳозирги сайёҳлар учун анча осонлаштирилгандир. Янги тезкор темирйўл орқали Тошкентдан Бухорога 40 дақиқада,Самарқандга 2 соатда етиб бориш мумкин.

Ўзбекистонга келмоқчи бўлган сайёҳлар агар 30 кундан кам қолишни режалаштирган бўлсалар, визага эҳтиёж йўқ. Аммо учоқдан 72 соат аввал қилинган PCR тести тўлиқ эмланган сайёҳлар учун ҳам мажбурийдир.

Пойтахт Тошкентда мунтазам равишда ўтказиладиган турли халқаро фестиваллар ҳам сайёҳларнинг эътиборини тортиб келади.

Тошкентда қадимий мадрасалар, масжидлар, бозорлар ва сирли ўрта асрлардан қолган тош кўчали маҳаллалар билан бирга замонавий осмонўпар бинолар, 5 юлдузли меҳмонхоналар ҳам мавжуддир.

Шарқ дурдонаси ҳисобланган Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихи эса 2000 йилдан ҳам қадимий даврларга бориб тақалиб, бу шаҳарларга келганлар ўзларини қадим Шарқ эртакларига тушиб қолгандек ҳис қилишади.