Пекин Университети Йенчинг грант дастури

Хитойда жойлашган Пекин Университетининг 2022 ўқув йили Йенчинг грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 800 та грант тақдим қилинади.

Университет 1898 йилда ташкил этилган. QS World University Ranking халқаро рейтингида ОТМ мамлакат ичида 2 ўринга, дунё бўйича эса 22 ўринга муносиб кўрилган.

Пекин Университети Йенчинг грант дастури тафсилотлари:

Университет: Пекин Университети;

Илмий даража: магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Хитой;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 3 декабр.