Пентагон “Trident II” ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари шанба куни Атлантика океани сувлари устида иккита “Trident II” баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди.

Ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида айтилишича, бу иккита ракета 17 сентябрь куни Флоридадаги Канаверал бурнининг шарқий полигонида “USS Wyoming” сув ости кемасида жанговар каллаксиз учирилган.

“Бу синов XXI асрда стратегик ҳимоя соҳасидаги тайёрлигимиз ва қобилиятимизни кўрсатади”, дейилади АҚШ баёнотида.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари бу синов “Trident II” баллистик ракетасининг 184-синови эканлигини билдирди.