Римга ёввойи чўчқалар бостириб кирди

Италия пойтахти Рим кўчаларида чиқинди титадиган ёввойи чўчқалар тарқалган.

Шаҳар атрофидаги катта боғларда ва тиқилинч кўчаларда, Римдаги тошиб кетган чиқинди қутиларидан овқат қидириб, кичик ва катта 10 дан 30 гача чўчқадан иборат гуруҳлар пайдо бўлди.

Ёввойи чўчқаларнинг видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш одатий ҳолга айланди.

Рим келаси ҳафта охири маҳаллий сайловларга тайёргарлик кўрар экан, ёввойи чўчқаларнинг босқини шаҳарнинг чиқинди муаммоси туфайли мер Виржиния Раггига қарши ишлаши мумкин.

Ҳисоб-китобларга кўра, Италияда икки миллиондан ортиқ ёввойи чўчқа бор.

Рим атрофидаги Латсио вилоятининг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, шаҳар боғларида 5000 дан 6000 гача чўчқалар айланиб юради ва бир неча юзтаси мунтазам равишда ўрмонлардан чиқиб шаҳар чиқинди қутиларига келади.