Россия IT-технологиялар ёрдамида муҳожирлар устидан назоратни кучайтирмоқчи

Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказида якшанба 26-сентябр куни хабар беришган.

Мазкур қонун лойиҳаси 2019-2025-йилларда амалга оширилиши кутилаётган мамлакат миграцион сиёсати тадбирлари доирасида тайёрланган бўлиб, у Россиядаги чет элликларнинг кириш-чиқиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.

Вазирликда айтилишича, янги информацион технологиялар ёрдамида мамлакатдаги хавфсизлик даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг янада сермаҳсул бўлиши кутилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтди ва якуний хулоса учун Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигига юборилди. Унинг 2021-йил декабрида давлат қонунчилигига киритилиши айтилмоқда.