Россия ва МДҲ амалдорлари хакерлар ҳужумига учради

Буюк Британиянинг Cyjax компанияси МДҲ давлатлари ҳукумат амалдорларига қарши уюштирилган кенг кўламли хакерлик ҳужумини аниқладилар.

          Ҳужум уюштирганлар расмийларга электрон почтага киришга ундовчи веб-сайтларни юборадилар ва олинган маълумотлардан давлат органларига ҳужум қилиш ёки қора бозорда сотиш учун фойдаланиш мумкин. Экспертлар ҳужумлар йўналишининг турли хил версияларини, масалан, сиёсий провокациядан тортиб, маълумотларни фишингига қадар келтирмоқдалар.

          Ҳужум уюштирилган ташкилотлар қаторида Россия Фанлар Академияси, Mail.ru почта хизмати, шунингдек, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Хитой, Қирғизистон, Грузия, Беларус, Украина, Туркия ва Туркманистон каби ўндан ортиқ мамлакатларнинг давлат идораларини кўриш мумкин.

          Ҳозирги вақтда турли мамлакатларнинг ташқи ишлар, молия ёки энергетика вазирликлари ходимлари учун электрон почтага киришни таъминловчи 15 та хавфли фаол сайтлар мавжуд, деб хабар беради Cyjax.

          Cyjaxнинг фикрича, ҳужумдан мақсад ҳукумат амалдорларининг почта қутиларига кириш учун логин ва паролларни йиғиш бўлган.