SpaceX нинг биринчи фуқаролик экипажи Ер орбитасида уч кун бўлади

Тўрт киши Crew Dragon космик кемасида Ер орбитасини айланиб, очиқ коинотда уч кун ўтказадилар.

Орбитага чиқариладиган биринчи фуқаролик миссияси таркибига Shift4 Payments асосчиси ва бош директори Жаред Исаакман, Сент-Жюд касалхонасининг ёрдамчи шифокори Ҳейли Ансеро, Ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси Крис Семброски, ўқитувчи ва учувчи Сиан Проктор киради.

Биринчи фуқаролик экипажининг очиқ коинотга чиқарилиши тўғрисидаги хабар 2021 йил февраль ойида маълум қилинганди. Inspiration4 деб номланган ушбу миссия учун мўлжалланган тўртта чиптани Исаакманнинг ўзи сотиб олган, улардан бирини касалхона ходимига берганди.

Семброскини 72 мингга яқин номзодлар орасидан очиқ танлов орқали танлаб олишди, Проктор эса 200 та аризачилар орасидан ажратиб олинди.