Толибон БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзламоқчи

Толибон шу ҳафта Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеясида дунё раҳбарларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Гуруҳ ташқи ишлар вазири бу талабни душанба куни ёзган мактубида билдирган.

Толибон, шунингдек, Афғонистоннинг БМТдаги элчиси лавозимига Доҳада жойлашган ўз вакили Суҳайл Шаҳин номзодини кўрсатди.

Олий даражадаги учрашувда иштирок этиш ҳақидаги ариза ишонч ёрлиқлари қўмитасида кўриб чиқилмоқда.

Аммо, улар келаси душанба куни Бош Ассамблея сессияси тугашидан олдин нутқ сўзлай олишлари даргумон. Унгача, БМТ қоидаларига кўра, Ғулом Исакзай Афғонистоннинг глобал ташкилотдаги элчиси бўлиб қолаверади.

У 27 сентябрь, учрашувнинг охирги кунида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Аммо Толибоннинг айтишича, Исакзай “эндиликда Афғонистон вакили эмас”.

Шунингдек, улар бир нечта давлатлар собиқ президент Ашраф Ғанини етакчи сифатида тан олмаслигини айтишди.