Тошкент давлат Стоматология институти Россия Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди

Олий таълим муассасалари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро стандартлар асосида тиббий хизматлар сифатини оширишни таъминлаш, илмий салоҳиятни кучайтириш мақсадида Тошкент давлат Стоматология институти ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ташкил этилди.

Университет дунё рейтинги бўйича энг юқори 500 таликка кирган. Дунёда 25000 дан ортиқ олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, QS уларнинг энг яхшиларининг рейтингини кўрсатади.

РУДН – 326-ўринда. Тошкент давлат Стоматология институти Россиянинг мазкур нуфузли университети билан “Стоматология” ва “Даволаниш” йўналишларини ташкил қилган. Бакалавриатура дастурини муваффақиятли битириб, битирув малакавий ишини ҳимоя қилган битирувчилар иккала олий ўқув юртининг дипломларига эга бўлади ва дунёнинг исталган ҳудудида касблари доирасида фаолият олиб боришлари мумкин.