Трамп боксга қайтди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп америкалик боксчи Эвандер Холифилд ва бразилиялик Витор Белфорт ўртасидаги шанба куни Голливудда, Флоридада бўлиб ўтадиган жангни шарҳлайди.

Собиқ президентга 2001 йил 11 сентябрь ҳужумлари хотирасига тўғри келадиган машҳур жангни шарҳлаш учун унинг ўғли кичик Доналд Трамп ҳам қўшилади.

“Мен буюк боксчиларни ва катта жангларни яхши кўраман. Мен шанба оқшомидаги жангни сабрсизлик билан кутяпман ва у ерда ўз фикрларим билан бўлишаман, сиз бу махсус тадбирни ўтказиб юбормайсиз”, деди Трамп SR ESPN берган изоҳларида.

58 ёшли оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпион Холифилд, коронавирусга чалинган Оскар де ла Хоянинг ўрнига машҳур жангда қатнашади.

Иккинчи томонда оғир вазн тоифасида собиқ чемпион 44 ёшли Белфорт бўлади.

75 ёшли Трамп илгари саксонинчи ва тўқсонинчи йилларда АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги Атлантик-Сити шаҳридаги казиноларида кўплаб машҳур бокс учрашувларини ўтказган.