Вашингтон Техасдаги ноқонуний муҳожирлар депортациясини тезлаштирмоқчи

АҚШ ҳукумати Мексикадан чегарани кесиб ўтиб, Техасдаги кўприк остида бир неча кун ушлаб турилган, асосан Ҳаити фуқаролари бўлган 10 мингдан ортиқ муҳожирларни ҳаво эвакуациясини тезлаштиришини эълон қилди.

Бу муҳожирлар Техаснинг Дел Рио ҳудудига Рио-Гранде дарёсидан ўтиб келишган. Ҳафтанинг бошида улар икки минг кишидан кам эди, уларнинг сони жума куни 10,500 дан ошди. Бу ҳақида шаҳар мери Бруно Лозано эълон қилган.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ўз баёнотида кейинги 72 соат ичида “Ҳаитига ва бошқа йўналишларга депортация рейсларини тезлаштириш учун қўшимча самолётлар берилишини айтди.

Дел-Рио демократ мери фавқулодда ҳолат эълон қилди ва жума куни кўприкни транспорт ҳаракати учун ёпди.

Вазирлик Ҳаити, Мексика, Эквадор ва Шимолий учбурчак мамлакатлари, Гондурас, Салвадор ва Гватемалага депортация рейсларни амалга оширмоқда.

Чегарачилар мигрантларга ичимлик суви, рўмолча ва кўчма ҳожатхона тарқатганини тасдиқладилар.