Xiaomi Литва мудофаа вазирлиги чақириғига жавоб берди

Хитойнинг технологик гиганти Xiaomi Литва Мудофаа вазирлигининг компаниянинг смартфонларида цензура мавжудлиги ҳақидаги баёнотларига расман изоҳ берди.

Аввалроқ Литва Мудофаа вазирлиги фойдаланувчиларга Хитойда ишлаб чиқарилган смартфонларни сотиб олмасликни ва аллақачон сотиб олинган қурилмалардан “тезроқ қутулишни” маслаҳат бергани ҳақида хабар берилган эди.

Компания Xiaomi қурилмалари фойдаланувчилари юборган хабарлар ёки улар киритган матнлар цензура қилинмаслигини эълон қилди:

Xiaomi ҳеч қачон компаниянинг смартфонлари фойдаланувчиларининг қидириш, қўнғироқ қилиш, интернетдан фойдаланиш ёки учинчи томон билан алоқа қилиш учун турли дастурлардан фойдаланиш каби шахсий фаолиятини чекламайди ва тўсмайди. Xiaomi барча фойдаланувчиларнинг қонуний ҳуқуқларини тўлиқ ҳурмат қилади ва ҳимоя қилади.

Xiaomi“.

Бундан ташқари, компания Европа Иттифоқининг “Маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги умумий қоидалар”га тўлиқ амал қилишини таъкидлайди.