Хоразмлик импрессионист рассом Санкт-Петербургда маҳорат дарслари ўтказди

1985 -йили Хоразм вилоятида дунёга келган ўзбек рассоми Умар Ражабов кўплаб халқаро совринлар соҳиби бўлиб,у бир неча кун мухлислари ва санъат соҳасида таълим олувчи талабалар учун Санкт-Петербург шаҳрида маҳорат дарслари ўтказди.

Шаҳардаги “Невская палитра” бўёқ ишлаб чиқарувчи завод эълон қилган видеороликлар конкурсида ғолиб бўлган Умар билан танишиш учун завод раҳбарияти атайлаб Ўзбекистонга келади.

Бир йил давом этган ҳамкорликдан кейин рассом Россиянинг маданий пойтахтига келди ва нуфузли Striganov Art саъат галереясида ва машҳур Невский проспектида маҳорат дарслари берди.