Ернинг сув ости оптик кабель тармоғи қандай кўринишга эга?

Маълумотлар базаси билан ишловчи дастурчи Тайлер Морган-Уолл Ер сайёрасининг сув ости оптик кабелларини кўрсатиб берувчи 3D моделини яратди. Ишлаб чиқилган моделда сайёра бўйлаб алоқа тармоғини қандай тартибда ташкил этилганини кўриш мумкин.

Муаллиф, шунингдек, унинг лойиҳасини ўзгартириш учун асос сифатида ишлатилиши мумкин бўлган дастур кодларини ҳам нашр этган.

Айнан мана шу тармоқ туфайли биз интернетда бемалол мулоқот қилиб, маълумот алмаша оламиз.