Америка почта марказининг ходими икки ҳамкасбини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Сешанба куни АҚШ расмийлари хабар беришича, мамлакат жануби -шарқида, Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида жойлашган почта бўлими ходими икки ҳамкасбини отиб ўлдирган. Сўнг ўзига ҳам ўқ узган.

Почта хизмати ўз баёнотида, “Почта хизматлари, Мемфисда, эрталаб содир бўлган отишма ҳодисасини текширмоқда. 3 ходим вафот этди. Энди ҳеч қандай таҳдид йўқ. Бу фожеадан чуқур қайғу изҳор қилинади”, дейилади.

Ўз навбатида, Мемфисдаги Федерал тергов бюроси (ФТБ) вакили Лиза-Энн Колб, матбуот анжуманида, ўқ узган шахс вафот этган уч ходимдан бири эканлигини ва у ўз жонига қасд қилганини, ҳодиса юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.