АҚШ ички хавфсизлик вазири коронавирус билан касалланди

АҚШ ички хавфсизлик вазири, илгари эмланган Алехандро Маёркас коронавирус билан касалланган. Бу инфекцияни аниқлаш натижалари сешанба куни маълум бўлди.

CNN ва NBC телеканалларига берган интервюсида, вазирлик матбуот котиби Маёркас саёҳат олдидан протоколлар доирасида тестдан ўтганидан кейин коронавирус юқтирганини тасдиқлади.

У вазир тўлиқ эмлангани, изоляция қилинишини, тиббий протоколларга мувофиқ уйда ишлашини айтиб, у билан алоқада бўлган одамларни текшириш жараёни давом этаётганини маълум қилди.