АҚШ Венесуела фойдасига пул ювишда айбланган тадбиркорни ҳибсга олди

Кабо-Верде ороллари миллий радиоси Вашингтон томонидан Венесуела ҳукумати манфаатлари учун пул ювишда айбланган колумбиялик (асли ливанлик) тадбиркор Алекс Саабнинг АҚШга экстрадиция қилиниши ҳақида хабар берди.

Кабо-Верде ҳукумати Саабнинг АҚШга топширилиши ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, Сааб 2020 йил июнь ойида Кабо-Верде шаҳрида ёнилғи қуйиш учун тўхтаганида ҳибсга олинган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Кабо-Верде Конституциявий суди узоқ давом этган суд ишидан сўнг Алекс Саабни АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

АҚШ расмийларининг айтишича, Алекс Сааб Венесуела президенти Николас Мадурога яқин ва Венесуела ҳукумати учун пул ювиш билан шуғулланади. Вашингтон уни санкциялар рўйхатига киритди, уни коррупсияда айблади.

Алекс Саабнинг адвокатлари ўз мижозига қўйилган айбловларни “сиёсий мотивли” деб ҳисоблашган.