АҚШ Хитойдан Эрондан нефт импортини камайтиришни сўради

“Рейтерс” АҚШ ва Европа расмийларига таяниб хабар қилишича, АҚШ дипломатик каналлар орқали Эрондан нефт импортини камайтиришни сўраб Хитойга мурожаат қилган.

“Биз Хитой компаниялари Эрондан нефт сотиб олганидан хабардормиз”, деди исмини ошкор қилмасликни сўраган АҚШнинг юқори мартабали мулозими.

У қўшимча қилиб: “Биз Эрон санксияларини четлаб ўтиши, шу жумладан Хитой билан алоқаси бор санксиялар билан шуғулланиш учун ўз санкция кучларимиздан фойдаландик ва керак бўлганда буни давом эттирамиз.”

Бошқа томондан, Европа расмийларидан бирининг Рейтерс агентлигига айтишича, бу масала июль ойининг охирида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Венди Шерманнинг Хитойга ташрифи пайтида кўтарилган.

Расмий Хитой Эронни ҳимоя қилаётганига ишора қилиб, Ғарб учун асосий муаммолардан бири Хитойнинг Эрондан сотиб оладиган нефт миқдори эканлигини айтди.

Хом ашё бозорини таҳлил қиладиган Кплер компанияси ҳисоб -китобларига кўра, Хитой компаниялари ўтган йил давомида август ойининг охиригача Эрон нефтидан кунига 553 минг баррел сотиб олган.