АҚШда серияли қотилнинг шахси ошкор бўлди

ФБР терговчилар гуруҳи, 1960 -йилларда Калифорния штатида бир қатор қотилликларни уюштирган Зодиак номи билан танилган қотилни аниқланганини хабар қилди.

ФБРнинг нафақадаги агентлари бошчилигидаги гуруҳ, расмийларга ва оммавий ахборот воситаларига кодли ёзувларни қолдиргани билан машҳур бўлган серияли қотил, Гари Френсис Пост эканлигини, у 2018 йилда вафот этганини, Зодиакнинг 1968 ва 1969 йилларда Сан-Францискода содир этилган бешта қотилликка алоқадорлигини таъкидлади.

Гуруҳ “Зодиак”ка тааллуқли кўплаб кўрсатмаларни, шу жумладан, пешонадаги изларни, шунингдек 1966 йилда содир бўлган қотиллик жойидан олинган далилларни топди.

Гуруҳнинг хабар беришича, серияли қотил қолдирган шифрларни ўқий олган, уларда қотил 37 кишини ўлдирганини даъво қилган.

ФҚБ бу иш ҳали ҳам очиқ эканини айтиб, изоҳ беришдан бош тортган.