АҚШда йўловчи самолёти учиш пайтида қулаб тушди

CNN телеканалининг хабар беришича, Техаснинг Уоллер округида самолёт қулаши оқибатида 21 йўловчидан иккитаси яраланган.

Расмийлар телеканалга самолёт Бостонга қараб кетаётганини ва бортда 21 киши бўлганини айтиб, самолёт Хюстон аеропортидан учиш пайтида қулаганини таъкидлаган.

“Барча йўловчилар ва экипаж қутқарилди ва бир йўловчи тан жароҳати олди”, – деди Уоллер округи судяси Трей Дуҳон Facebookдаги саҳифасида.

Воқеа жойида бўлган Техас жамоат хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби, сержант Стивен Вударднинг айтишича, яна бир одамнинг нафас олиш органларида муаммоси бор, ярадорлар касалхонага етказилган.