АҚШга ноқонуний иммиграция қилишга уринишлар рекорд даражага етди

Йил бошидан 1 октабргача АҚШга ноқонуний кўчиб ўтишга уринишлар рекорд ўрнатди, чунки расмийлар Америка чегарасида 1,7 миллион муҳожирни ҳибсга олди.

АҚШ чегара агентлиги маълумотларига кўра, шу ой бошига келиб, тегишли идоралар Мексикадан АҚШга киришга уринган 1.734.686 кишини ҳибсга олган.

Унинг таъкидлашича, бу рақам 1960 йилда ушбу статистика қайд этилганидан бери ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар индекси бўйича рекорд даражадир.

Муҳожирлар оқими энг юқори чўққисига 2021 йил июль ойида чиққан, 213593 киши ҳибсга олинган. Бу рақам кейинги икки ой ичида бироз камайган.

2019 йилда АҚШ чегарасида ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сони 977,509 кишига етди, шундан сўнг бу рақам коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда сезиларли камайди ва 458 088 киши ҳибсга олинган.