Австрия Фан ва технология Институти илмий изланиш амалиёт дастури

Австрия Фан ва технология Институтининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш амалиёт дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Амалиётда иштирок этиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Дастурнинг тақдим этилишидан мақсад докторантура даражасида амалиёт ўташни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Амалиёт информатика, табиий фанлар, математика ва бошқа бошқа йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори изланиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 51 та илмий тадқиқот гуруҳлари ташкил этилади.

Австрия Фан ва технология Институти илмий изланиш амалиёт дастури тафсилотлари:

Университет: Австрия Фан ва технология Институти;

Илмий даража: докторантура;

Грант миқдори: ҳаражатлар тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австрия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 05 ноябрь.