Байден: Агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, АҚШ уни ҳимоя қилади

АҚШ президенти Жо Байден, агар Хитой ўз ҳудудининг ажралмас қисми ҳисоблайдиган оролга ҳужум уюштирса, унинг мамлакати Тайванни ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилишини таъкидлади.

CNN телеканали томонидан уюштирилган Балтимордаги сайловчилар билан учрашувда, Байдендан «Хитой ҳужум қилган тақдирда, АҚШ Тайванни ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилишга тайёрми?”, деб сўрашди ва у шундай жавоб берди: “Ҳа, биз мажбурмиз. Шундай”.

Вашингтон қонуний равишда Тайванга ўзини ҳимоя қилиш воситаларини тақдим этишга мажбур, лекин у узоқ вақтдан бери “Агар Хитой ҳужум қилса, Тайванни ҳимоя қилиш учун ҳарбий аралашадими?” деган савол бўйича стратегик ноаниқлик сиёсатини олиб бормоқда.

Ўз навбатида, Оқ уй вакили, Байденнинг сўнгги баёнотлари Тайван бўйича “ҳеч қандай ўзгариш эълон қилмаган ва сиёсатимизда ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, деб айтди.

“АҚШнинг Тайван билан мудофаа муносабатлари Тайван муносабатлари тўғрисидаги қонунга асосланади… Биз қонун бўйича ўз мажбуриятларимизга содиқ қоламиз, Тайваннинг ўзини ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлаймиз ва статус-квога бир томонлама ўзгартириш киритишга қаршилик кўрсатишда давом этамиз”, – дея қўшимча қилди матбуот котиби.

Тахминан 23 миллион аҳолига эга бўлган Тайван, 75 йил давомида коммунистлар Хитой фуқаролар уруши пайтида материк Хитойни эгаллаб олганидан кейин оролдан бошпана топган режим томонидан бошқарилган.

Пекин Тайванни Хитой ҳудудининг ажралмас қисми деб ҳисоблаб, у эртами -кечми оролни, агар керак бўлса, куч билан қайтариб олишини таъкидлайди.

Аммо яқинда Хитой раиси Си Цзинпин оролнинг материк Хитойга тинч йўл билан қўшилиш истагини яна бир бор такрорлади.