Байден: Мен 370 йилдан бери сенаторман

АҚШ президенти Жо Байден ўзининг кўп миллиардли ижтимоий ва иқтисодий ташаббусларини Конгресс тасдиқлашига ишонч билдирди.

У республикачилар ва демократик партия аъзоларини инфратузилмани модернизация қилиш ва турли хил ижтимоий имтиёзлар бериш режаларини қўллаб -қувватлашга шахсан ишонтиришини айтди.

Бу борада Байден CNN телеканалида сайловчилар билан суҳбат чоғида шундай деди: “Мен, албатта, келишувга эриша олишимга ишонаман. Мен 370 йилдан бери сенаторман ва мен ҳар доим турли битимлар тузишда яхши бўлганман”, – деб давом этди ҳазиломуз АҚШ президенти, лекин у Европага бошланадиган ташрифидан олдин муросага келишини даъво қилмаган.