Буюк Британия полиция офицери зўрлашда айбланмоқда

Буюк Британияда Сара Эверард қотили билан бир бўлинмада меҳнат қилган полициячи зўрлашда айбланмоқда. Бу воқеа мамлакатда аёлларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирларни уйғотмоқда.

46 ёшли Девид Керрик якшанба куни, ҳибсга олинганидан бир кун кейин полиция томонидан айбланди, дейилади Лондон Метрополитан полицияси хизмати баёнотида.

Керрик 2020 йил 4 сентябрга ўтар кечаси бир аёлга ҳужум қилишда ва зўрлашда гумон қилиняпти. Унинг иши 1 ноябрда яна бир марта судда муҳокама қилинади.

Керрикнинг иши Уэйн Кузенс ўтган ҳафта март ойида Эверардни ўғирлаш, зўрлаш ва ўлдириш айблари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан кейин юзага чиқди. Кузенс Эверардни зўрлаган ва ўлдирган, кейин унинг жасадини ёқиб юборган.

Эверарднинг иши Буюк Британияни ларзага келтирди ва аёлларнинг хавфсизлиги ҳақида миллий мунозараларга олиб келди.

Аёллар, танқидчилар ва ташвиқотчилар полиция ходимларини қаттиқ текшириш ва аёлларга қарши жиноятларга қарши курашда жиддий ислоҳотлар ўтказишга чақиришди. Баъзилар, шунингдек, Лондон Метрополитан полицияси бошлиғи Крессида Дикни истеъфога чиқишини талаб қилишди.