Дунёдаги биринчи киноэкипаж Қозоғистонга келиб қўнди

Бадиий фильм суратга олиш учун таркибида космосда бўлиб қайтган режиссер Клим Шипенко ва актриса Юлия Пересильд ҳам бўлган “Союз МС-18” кемаси экипаж аъзолари Ерга Халқаро космик станциядан қайтди.

Космик кема 17-октябр куни эрталаб Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 148 километр узоқликдаги чўлга келиб қўнди. Кемага дарҳол экипаж аъзоларига ёрдам бериш учун қутқарувчилар келди. Роскосмос нинг хабар беришича, кема вертикал ҳолатга келтирилган ва экипаж аъзолари ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.
Пересильд ва Шипенко космосда 12 кун бўлдилар. “Союз” кемаси Қозоғистондаги Байконур космодромидан 5-октябр куни фазога старт олган эди. Экипаж командири космонавт Антон Шкаплеров бўлиб,режиссер “Вызов” фильминиХалқаро космик станцияда суратга олди.