Facebook Украина фуқаросини 178 миллион фойдаланувчининг маълумотларини ўғирлаш ва сотишда айбламоқда

АҚШнинг Facebook компанияси Украина фуқаросини 178 миллион фойдаланувчининг маълумотларини ўғирлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар орқали сотишда айблаб, судга берди.

“2018 йил январидан 2019 йил сентябригача, “Соломами” номи билан танилган Александр Солонченко тармоқнинг 178 миллион фойдаланувчисининг ҳисоб маълумотлари ва телефон рақамларига кириш ҳуқуқига эга бўлган. Бу мақсадда автоматик равишда ишлайдиган махсус дастурдан фойдаланган. Messenger иловаси орқали фойдаланувчиларга сўров юборган”, – деб таъкидлашди Facebook вакиллари.

Айбловга кўра, Соломами ўғирланган маълумотларни Интернетдаги ихтисослаштирилган форумда сотган, шунингдек, порталда Украинанинг Приватбанки ва Франция таҳлилий компаниясининг 10 миллион фойдаланувчиси маълумотларини эълон қилган.