Германияда оддий сувдан самолёт ёқилғисини ишлаб чиқарадиган эко-завод ишга туширилди

Германия ҳукумати сув, карбонат ангидрид гази ва электр энергиясидан фойдаланган ҳолда самолёт ёқилғисини ишлаб чиқарадиган завод қурди. Лойиҳа авиация саноатини эко-дўстона муҳитга айлантириш мақсадида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича ҳукумат дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Синтетик керосин сувдан водородни атмосферадаги карбонат ангидрид билан реакцияга киритиш орқали олинади. Янги ёқилғи углерод-нейтрал ҳисобланади.

Иссиқхона газлари чиқиндиларининг 2,5 фоизи авиация тармоғига тўғри келади. Немис компаниясининг очилиши бу кўрсаткични камайтиришга қаратилган яна бир улкан қадамдир. Кўмир, нефть ва табиий газ ёқиш даври аста-секин ўз поёнига етади.

Ҳозирча янги корхона кунига саккиз баррелдан кўп бўлмаган миқдорда синтетик ёқилғи ишлаб чиқариши мумкин холос. Таққослаш учун, тижорат авиакомпаниялари 2019 йилда 2,3 миллиард баррель ёқилғидан фойдаланишган.