Гейтс жамғармаси камбағал мамлакатларга 120 миллион долларлик ёрдам ажратади

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси камбағал мамлакатларга коронавирусга қарши “Molnupiravir” препаратидан фойдаланишни тезлаштириш учун 120 миллион доллар ёрдам бериш ниятини эълон қилди.

Жамғарма бугун, чоршанба куни қилган баёнотида, молиялаштириш шериклар билан маслаҳатлашувлар асосида ажратилишини ва бу маблағ “Merck & Co. Co” ширкати “Ridgeback Biotherapeutics” ширкати билан ҳамкорликда дорини оммавий ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Бу мажбурият жамғарманинг давом этаётган саъй-ҳаракатларини, шу жумладан пандемия бошланганидан бери 1,9 миллиард долларлик коронавирусга қарши эмлашлар, даволаниш ва синовларга, тадқиқот ва ишлаб чиқиш, тартибга солиш ишлари, маҳсулотларни етказиб беришни кенгайтиришга қаратилган.