Ҳиндистон полициясининг янги қуроли

Интернет тармоғига Ҳиндистон чегара хавфсизлиги кучлари учун Апастерон корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган янги қуролнинг намойиш қилинган видеоси жойлаштирилди. Бу жуда “қўрқинчли” ва афсонавий кўринишга эга. Полициянинг янги қуроли уч шоҳли электр найза, таёқ ва қўлқоплардан иборат. Ҳар бир элемент зарба бериш вазифасини бажаради.

Чегарачилар 2020 йил июнь ойида Ладакҳда хитойлик ҳарбийлар билан қўл жангги усулида тўқнашганларидан сўнг қуролланишига қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, тўқнашувда Ҳиндистон томонидан, расмий маълумотларга кўра, 20 киши ҳалок бўлган, 76 киши жароҳатланган, 10 нафар аскар асирга олинган. Хитой томонидан эса 4 нафар чегарачи ҳалок бўлган, бир киши яраланган.