Ироқда Саддам Ҳусайнни қўлга олишда қатнашган Америка генерали саратондан вафот этди

The Hill газетаси Ироқ уруши охирида коалиция кучларини бошқарган генерал Раймонд Одиернонинг 67 ёшида вафот этганини маълум қилди.

Одиерно оиласининг вакили газетага шундай деди: “Мен генерал Раймонд Одиернонинг 8 октябрь куни вафот этганини катта афсус билан тасдиқлайман”. Унинг айтишича, ўлимга саратон касаллиги сабаб бўлган.

The Hill нашрининг ёзишича, 2001-2004 йилларда Одиерно Ироқнинг марҳум раҳбари Саддам Ҳусайнни топиш ва қўлга олиш бўйича 2003 йилги операцияда қатнашган 4-пиёда дивизиясини бошқарган. 2008 йилдан 2010 йилгача Одиерно 2011-2015 йиллар оралиғида Ироқдаги биринчи коалицияни, сўнгра АҚШ кучларини бошқарган, АҚШ армияси штаб бошлиғи бўлган. У 2015 йилда ҳарбий хизматни тугатган.

АҚШ Президенти Жо Байден ва Мудофаа вазири Ллойд Остин генералнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.