Канадада қуролли ҳужумда 4 киши яраланди

CBC телеканали берган маълумотга кўра, жума куни Канаданинг Калгари шаҳри марказида номаълум эркак пичоқ билан пиёдаларга ҳужум қилиши оқибатида тўрт киши яраланган.

Маҳаллий полиция тарқатган баёнотда айтилишича, жароҳатланганлар оддий йўловчилар бўлиб, тахмин қилинишича, ҳужум тасодифан содир бўлган ва бунга аниқ сабаблар бўлмаган ва ҳозирда жароҳатланган 3 киши касалхонада даволанмоқда.

Полиция ҳужум қилган шахсни ит ва дронлар ёрдамида ҳибсга олишга муваффақ бўлди ва ҳозирда воқеа сабаблари аниқланмоқда.