Кобулдан эвакуация пайтида самолётни олиб қочишга уриниш бўлгани маълум бўлди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинма қўмондони Браян Десотелга кўра, ўтган август ойида эвакуация пайтида ҳарбийлар Кобул аеропортида самолёт ўғирланишининг олдини олганини маълум қилди.

Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ҳодиса юзасидан берилган баёнотда, “Эвакуация парвозлари чоғида АҚШ ҳарбийлари тижорат рейсларидан бирида 5 номаълум шахс самолётни олиб қочмоқчи бўлганлиги тўғрисида маълумот олган. Шундан сўнг, армия гумонланувчиларни аеропортнинг бошқа қисмига ўтказди”, дейилади.

“Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобулга 15 августда кириб келди ва эртаси куни “уруш тугади” деб эълон қилди.

Кейинги икки ҳафта мобайнида Кобул аеропортида Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.