Кучли шамол туфайли Кремль девори зарар кўрди

Россия Федерал қўриқлаш хизмати матбуот хизматининг Интерфакс агентлигига берган маълумотга кўра, Кремль деворларидан бирининг тишсимон қисми пойтахтдаги кучли шамол туфайли зарар кўрган.

“Бундай ҳодиса содир бўлганини тасдиқлаймиз, жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВ нинг хабар беришича, жума куни Москвада кучли ёмғир бошланган, шамол тезлиги сониясига 20 метрга етган.

Кучли шамол туфайли Кремльдаги қурилиш искалаларидан бири қулаган ва деворга шикаст етган.