Merсk коронавирусга қарши биринчи самарали антивирус таблеткани ишлаб чиқарди

Дори-дармон  ишлаб чиқарувчи Merсk компанияси COVID-19 га қарши молнупиравир деб номланган биринчи антивирус таблеткасини ишлаб чиқаришга рухсат сўрашини айтмоқда. Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу таблетка инфекциянинг дастлабки босқичида юқори хавф гуруҳига кирувчи одамларнинг касалхонага ётиш ёки вафот этиш хавфини икки бараварга камайтирган.

Мутахассисларнинг айтишича, янги дори пандемияни олдини олишда кучли восита бўлиши мумкин. Чунки, у АҚШда юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни даволашда кенг қўлланиладиган антивирус воситалардан кўра кўпроқ одамларга етиб бориши табиий.

Кейинги бир неча ой ичида Pfizer, Atea Pharmaceuticals ва Roche томонидан ишлаб чиқилган иккита антивирус таблеткаларининг охирги босқич тадқиқот натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

Коронавирусни тўхтатишга мўлжалланган Merсk препарати беш кун давомида кунига икки марта тўртта таблеткадан қабул қилинади.

Merck нинг сўзларига кўра, тадқиқот натижаларини кузатиб борган мустақил экспертлар гуруҳи дорини синаш ишларини иложи борича тезроқ тўхтатишни тавсия қилганлар, чунки препаратнинг беморларга фойдаси жуда таъсирли ва тезкор бўлган. Компаниянинг таъкидлашича, АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) ҳам бу қарорга рози бўлган.

Агар рухсат берилса, Merсk Совид учун иккинчи антивирус воситасига айланади. Биринчиси, ремдесивир бўлиб, уни суюқлик сифатида танага юбориш керак. Ушбу дори воситаси тиббиёт ходимлари орасида машҳурлигини йўқотиб улгурди, чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у коронавирусга чалинган беморларга ўрта даражада фойда келтирган.