Муҳаммад Бин Заид Университети грант дастури

БААда жойлашган Муҳаммад Бин Заид Университетининг 2022 ўқув йили сунъий интеллект бўйича грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Муҳаммад Бин Заид грант дастури тафсилотлари:

Университет: Муҳаммад Бин Заид Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: БАА;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2022 йил 31 январ.