Оқ Уй “Пандора ҳужжатлари” бўйича изоҳ берди

Америка Қўшма Штатлари солиқдан қочиш учун дунёдаги энг қулай мамлакат сифатида тасвирланган ҳисобот фонида, Оқ уй президент Жо Байден мамлакат молиявий тизимига ошкораликни жорий этишга содиқлигини тасдиқлади.

Оқ уй матбуот котиби Жейн Псаки, Америка Қўшма Штатлари солиқдан қочиш учун энг қулай мамлакат деб эълон қилинган хабарларга изоҳ берар экан, АҚШ президенти Жо Байден мамлакат молиявий тизимини шаффоф қилиш тарафдори эканлигини таъкидлади.

“Умуман олганда, президент АҚШ молия тизими ва халқаро молия тизимига очиқлик бериш зарурлигини таъкидламоқда”, деди Псаки матбуот анжуманида.

Якшанба куни Жорж Сорос жамғармаларидан бири томонидан молиялаштириладиган Халқаро тадқиқотчи журналистлар консорциуми таниқли халқаро сиёсатчилар ва ишбилармонларга тегишли солиқларни четлаб ўтган ҳисоблар ҳақидаги 11,9 миллионга яқин ҳужжатларни ўз ичига олган “Пандора файллари”дан парчаларни эълон қилди.

Вашингтондаги ушбу федерациянинг пресс-релизида айтилишича, ҳужжатларда 45 мамлакатдан 130 дан ортиқ миллиардерлар, шу жумладан 46 Россия фуқароси ҳақида маълумотлар бор.

Баёнотда айтилишича, “Пандора файллари”да дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида 330 дан ортиқ сиёсатчилар ва юқори мартабали амалдорларга, жумладан 35 мамлакат раҳбарларига тегишли солиқларни четлаб ўтган ҳисоблар ёритилган.

Америкалик сиёсатшунослик профессори Томас Фолги “Пандора файли” АҚШ президенти Жо Байденни коррупсияга қарши курашиш дастурини илгари суришга ёрдам беради, деб айтди, аксинча эмас.