Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШ ҳарбийларини ортда қолдириб иккинчи ўринни қўлга киритди

Жорий йил 29-сентябрдан 17-октябрга қадар Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган разведка ва махсус бўлинмаларнинг “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида дунёнинг жами 18 та давлатидан 103 та жамоалар иштирок етди. Жумладан, унда мезбон Буюк Британия, Ўзбекистон, Косово, Греция, Ирландия, Германия, Латвия, Франция, Гана, Италия, Ҳиндистон, Польша, AҚШ, Дания, Индонезия, Швейцария, Литва, Нидерландия Қуролли Кучлари разведка ва махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар.

Мусобақанинг фаол фазаси 14-октябр куни бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км масофани 37 соатда босиб ўтди.

Халқаро мусобақа натижаларига кўра, 1- ўрин ва олтин медалларни мезбон давлат – Буюк Британия жамоаси, 2- ўрин ва кумуш медалларни Германия, Франция, Италия, Ҳиндистон, каби катта давлатлар жамоаларини ортда қолдирган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси, 3- ўрин ва бронза медалларни Aмерика Қўшма Штатларининг жамоаси эгаллади.