Қашшоқлик чегарасида яшайдиганлар сони дунёда 120 миллион кишига кўпайди

Ўтган йили дунё бўйича қўшимча 120 миллион нафар одамларнинг яшаш тарзи қашшоқлик чегарасидан пастлаб кетди ва 20 йил ичида биринчи марта қашшоқлик даражасининг ўсиши кузатилди, деди БМТ бош котиби Антонио Гутерриш.

Гутерришнинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда пандемия билан боғлиқ бўлиб, унга қарши кураш жаҳон мамлакатлари иқтисодиётига катта салбий таъсир кўрсатди.

“(Давлатларнинг) табақалашган тикланиши Шимол ва Жануб ўртасидаги тенгсизликни янада катталаштирди. Айни пайтда, бирдамлик ҳар қачонгидан ҳам зарур бўлганда, биз уни кўрмаяпмиз”, – деди БМТ раҳбари.

Гутерриш, қашшоқлик ва тенгсизлик билан жанг олиб бориш, биринчи навбатда, вируснинг янада тарқалишига олиб келадиган ва иқтисодий таназзулни узайтирадиган вакциналарнинг адолатсиз тақсимланишига қарши курашиш керак, деб ҳисоблайди.