Қирғизистон Россия ва Туркиядан дронлари сотиб олади

Қирғизистон Россия ва Туркиядан “Орлан” ва “Байрактар” дронларини сотиб олади, деди Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев.

Ташиевнинг айтишича, ҳарбий техника нархи 300 миллион сўм бўлиб, у бюджет ҳисобидан қопланган.

“Биз бошқа ускуналарни ҳам сотиб олиш учун бюджетдан пул тўладик. Энди Туркияда биз учун Байрактар дронлари тайёрланади. Фақат бешта мамлакатда бундай дронлар бор ва улардан бири Қирғизистон бўлади. Тез орада у бизга етказиб берилади. Шунингдек, Россиядан ҳам Орлан-10 дронларини сотиб оламиз. Бунинг учун ҳам пул ажратилган”, – деди Ташиев.

Унинг қўшимча қилишича, мерганлик қуроллари ҳам сотиб олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғининг аниқлик киритишича, ҳарбий техника Боткен вилоятига юборилади.