Россиянинг Team Spirit жамоаси киберспортнинг энг йирик мусобақасида ғолиб чиқди

The International 10 турнирининг финалида Россиянинг Team Spirit жамоаси Хитойнинг PSG.LGD жамоасини 3-2 ҳисобида мағлуб этди ва биринчи ўрин учун белгиланган 18,2 миллион доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

Бу МДҲ давлатлари жамоаларининг Dota 2 турниридаги сўнгги 10 йил ичида эришган биринчи ғалабаси ҳисобланади.

Team Spirit, шунингдек, 8 йил ичида биринчи марта ушбу минтақа жамоаларидан катта финалга чиқди. Охирги марта NaVi жамоаси 2013 йилда бу вазифани уддалаган бўлсада, якунда улар шведларнинг Alliance жамоасига ютқазишган эди.

Шунингдек, бу йил киберспорт турнирининг соврин жамғармаси тарихдаги энг катта 40 миллион долларга тенг бўлди.

Танловнинг охирги кунидаги томошабинлар сони 1,5 миллион нафардан ошди.