Швецияда одамларни ёлғизликдан қутқарадиган скамейкалар ўрнатилди

Швециянинг Гётеборг шаҳрида тасодифий суҳбатдош билан мулоқотни бошлаш ва давом эттиришга ёрдам берадиган скамейкалар пайдо бўлди.

Уларнинг асосий хусусияти ўриндиқларнинг орқа тарафидаги “қўлланмаларда”дир. Уларда суҳбатдошга бериш мумкин бўлган саволлар ва уятчан шаҳарликларга ўзлари ҳақида гапиришни бошлашга ёрдам берадиган маслаҳатлар берилган.

Ушбу янги лойиҳа тадқиқот натижалари асосида ишга туширилди. Маълумотларга кўра, пандемия пайтида европаликларнинг 22 фоиздан 26 фоизигача ёлғизлик ҳис қила бошлаган.

Ёрқин сариқ ранг билан ажраб турадиган ўриндиқлар ёлғизликни бошдан кечирган, шунингдек мулоқотда қийинчиликларга дуч келадиган одамларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилашга ёрдам бериши кутилмоқда.