Сиднейда эмлаш даражаси ошганидан кейин КОВИД-19 чекловлари енгиллашди

Австралиянинг энг йирик шаҳри Сидней, эмлаш даражасининг кўтарилиши фонида чекловларни янада енгиллаштирди.

Эмлашнинг кутилганидан тезроқ амалга ошиши чекловларни эртароқ олиб ташлашга имкон берди. Масалан, Янги Жанубий Уелсда 16 ёшдан ошганлар учун икки дозали эмлаш 80 фоизни ташкил этди.

Ҳукумат эмлаш 70%, 80%ва 90% гача етганида чекловларни юмшатишни бошлашга ваъда берган эди.

Энди офисларда ниқоб ишлатишнинг ҳожати йўқ, одамлар уйларда ва очиқ ҳавода йиғилишлари мумкин.

Чакана савдо дўконлари, барлар ва спорт заллари кўпроқ овқатланувчиларни қабул қилиши мумкин, чекланмаган миқдордаги таклиф этилганлар тўйларда қатнашишлари мумкин.