Техасдаги мактабда отишма содир бўлди

Техасдаги  Timberview мактабида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Арлингтон округи полицияси ўзининг Твиттер ҳисобида хабар беради.

Маълумотларга кўра, қуролланган ўқувчи ўқув муассасасининг кампусларидан бирида бўлган. Ҳуқуқ органлари мактаб ҳудудини ўраб олди, ўқувчилар ва ўқитувчилар синфларга кириб эшикларни қулфлаб олишди. Кампусга ҳеч ким киритилмаяпти.

Полициянинг хабар беришича, отишма икки ўқувчи ўртасидаги жанжал оқибатида келиб чиққан. 18 яшар Тимоти Джордж Симпкинс мактаб дахлизида ўқотар қуролдан инсонларга ўқ узган ва машинасига миниб, қочиб кетган. Ҳозирда у полиция томонидан қидирилмоқда.

Отишма оқибатида камида 4 нафар инсоннинг яраланганлиги айтилмоқда.