Трамп янги TRUTH Social ижтимоий тармоғи яратилишини эълон қилди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп янги TRUTH Social ижтимоий тармоғи яратилишини эълон қилди. Бу ҳақида ABC News хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ “катта технологиялар” зулмига қарши курашиш учун мўлжалланган ва айни пайтда “либерал оммавий ахборот воситаларининг рақибига” айланади. “Биз Толибон Твиттерда улкан саҳифага эга бўлган ва сизнинг севимли АҚШ президентингизни “жим туришга” мажбур қилган дунёда яшаяпмиз. Буни қабул қилиб бўлмайди”, – деди Трамп.

Қайд этилишича, TRUTH ижтимоий тармоғининг бета-версияси жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.

Аввалроқ АҚШ собиқ президенти унинг Facebook аккаунтининг икки йилга блокланганлигини эслатиб ўтганди. Шундай қилиб, у Facebook ва Инстаграм ижтимоий тармоғидан фақатгина 2023 йилдагина фойдалана олади. Бироқ, Оқ уйнинг собиқ раҳбари ижтимоий тармоқларга қайтишни истамаслигига ишонтирди.

Facebook 6 январь куни АҚШ Конгресси биносига норозилик намойишчилари бостириб кирганидан кейин Доналд Трампнинг аккаунтларини блоклаб қўйганди.